Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Франция Муваққат ишлар вакили билан икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Франция Муваққат ишлар вакили Брис Рокфейни қабул қилди, деб хабар бермоқда « Дунё » АА мухбири

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Франция кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг 3 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотининг самарали натижаларини қайд этди, аввалги эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди.

Бўлажак икки томонлама тадбирлар, жумладан, 2021 йилнинг 10-11 май кунлари бўлиб ўтадиган Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлигининг ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик бўйича вазир-делегатининг ташрифига доир ташкилий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонларни қизиқтирган айрим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

« Дунё » АА