Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Грециянинг янги тайинланган элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Грециянинг мамлакатимизга янги тайинланган элчиси Параскеви Цевелекни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Грециянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Параскеви Цевелек хонимларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, –деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Тошкент шаҳрида Греция Элчихонасининг очилишини олқишлаймиз ва бу қадам мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади, деб ишонамиз. Учрашув давомида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтиришни муҳокама қилдик. Ҳурматли Элчи хонимга Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Греция ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 16 мартда ўрнатилган. Янги тайинланган элчи Параскеви Цевелек 2021 йилдан буён Грециянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилиб келган Екатерини Нассика ўрнига тайинланди.