Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Исроилнинг янги тайинланган элчисини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Исроил Давлати Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Зехавит Бен Ҳиллелни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, вазир ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилиб олар экан, элчини Ўзбекистондаги миссиясининг бошланиши билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқаришга ўзаро қизиқиш билдирди.
Жорий йилнинг IV чорагида ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларни онлайн-видеоконференция шаклида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, айрим минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди ва умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Зехавит Бен Ҳиллель Ўзбекистонга элчи этиб тайинланишидан олдин Исроил ташқи ишлар вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар департаменти раҳбари бўлиб ишлаган. Унгача Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик миссиясига Эдуард Шапира раҳбарлик қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан жорий йил июнь ойида Ташқи ишлар вазирлигининг Икки томонлама ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси этиб тайинланди.
/«Дунё» АА/.