Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Италия Вазирлар кенгаши Раиси билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Италия Вазирлар кенгаши Раиси Жоржа Мелони билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Тошкентда қисқа тўхтаб ўтган Италия Вазирлар кенгаши Раиси Жоржа Мелони Хоним Олиялари билан кўришганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. –Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Ўзбекистон–Италия стратегик шериклик алоқалари кун тартиби кенг қамровли бўлиб, жадал суръатларда ривожланмоқда".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 7-9 июнь кунлари расмий ташриф билан Италияда бўлган эди. Давлатимиз раҳбари Рим шаҳрида Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Бош вазир Жоржа Мелони билан музокаралар ўтказди.
Ўтган йилнинг 9-11 ноябрь кунлари Италия Президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлди.