Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик форумида иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги делегация «Корея Республикаси – Марказий Осиё» 13-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун 2020 йилнинг 24-27 ноябрь кунлари Сеул шаҳрига ташриф буюради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, форум доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
«Корея Республикаси-Марказий Осиё» форуми - бу Корея Республикаси ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган йиллик маслаҳат механизми ҳисобланади.
Яқинлашиб келаётган форум доирасида Глобал яшил ўсиш Институти (GGGI) Корея Республикаси Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги билан биргаликда «Марказий Осиё учун яшил янги битим: имкониятлар ва муаммолар» лойиҳасининг тақдимотини ўтказади.
«Корея Республикаси-Марказий Осиё» 13-форуми якунлари бўйича иштирок этувчи мамлакатларнинг қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш таклифларини ҳисобга олган ҳолда қўшма баёнот қабул қилиш кўзда тутилган.
/«Дунё» АА/.