Ўзбекистон ташқи ишлар вазири коронавирус пандемияси сабабли хорижий элчиларнинг ишонч ёрлиқларини биринчи марта Москва шаҳрида қабул қилиб олди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонасида ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга хорижий давлатларнинг қароргоҳи Москвада жойлашган Фавқулодда ва мухтор элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига Бенин Республикаси элчиси Нукпо Клеман Кики, Австралия элчиси Грейм Михан, Кипр Республикаси элчиси Андреас Зинонос, Вьетнам Социалистик Республикаси элчиси Нго Дик Ман, Ирландия Республикаси элчиси Браян МакEлдафф, Намибия Республикаси элчиси Клеменс Кашуупулва, Греция Республикаси элчиси Екатерина Нассика, Янги Зеландия элчиси Сиъалеи Аллегра ван Тур, Болгария Республикаси элчиси Атанас Кристин, Литва Республикаси элчиси Эйтвидас Баярунас, Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси элчиси Мигахаланде Дураге Ламаванс ва Бельгия Қироллиги элчиси Марк Михилсен ишонч ёрлиқларини топширди.
Тадбирда нутқ сўзлаган Абдулазиз Комилов элчиларни самимий қутлаб, уларнинг юксак масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси хорижий шериклар билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришда катта ютуқларга эришмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқ ташқи сиёсат дунёнинг барча давлатлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан конструктив ва сермаҳсул муносабатларни мустаҳкамлаш имконини берди.
Тадбир доирасида элчилари ишонч ёрлиқларини топширган мамлакатлар билан кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва алоқаларни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Сиёсий мулоқот ҳамда савдо, инвестициялар, молия ва туризм соҳаларидаги амалий ҳамкорликни жадаллаштириш, саноатнинг турли жабҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
«Дунё» АА