Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан қутлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон журналистларини табриклади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари матбуот, телевидение, радио ва интернет-журналистика соҳасининг фидойи ижодкорларини касб байрами билан самимий муборакбод этар экан, бугун жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ҳар қандай жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ҳамда ҳаққоний маълумотларни етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни тобора ошиб бораётганини қайд этган.
Қутловномада холислик ва ҳаққонийликни ўз фаолиятининг устувор вазифаси, республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ва таҳлилий ёритишнинг ўзининг профессионал бурчи деб ҳисоблаган оммавий ахборот воситалари юртимизда жамоатчилик назорати ва фуқароларимизнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланган.
Унда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги журналистлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, давлатимиз юритаётган очиқ, прагматик ташқи сиёсатни кенг жамоатчиликка етказишда фаоллик кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакилларини қўллаб-қувватлашда ўз олдига улкан режа ва мақсадларни қўйгани ҳам билдирилган.
Юқоридагилар билан бирга, жорий йилда илк бор журналистика соҳасида “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун XV халқаро танловида “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” асосий номинациялар қаторига киритилгани, шунингдек, ушбу танловда Ташқи ишлар вазирлиги телевидение, матбуот ва интернет журналистика йўналишларида “Вазирлик фаолиятини энг яхши ёритгани учун” номинацияси билан иштирок этгани, бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар бундан кейин ҳам давом эттирилиши маълум қилинган.
Мазкур табрикномада Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик жараёнларни хорижий аудиторияга етказишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитациядан ўтган чет эллик журналистларнинг катта ҳиссаси борлиги, бундан кейин ҳам хорижий ОАВ вакилларини мамлакатимизда эркин, холис фаолият юритишлари йўлида барча саъй-ҳаракатлар рўёбга чиқарилиши алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари мамлакатимиз мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимларига мураккаб касбларида ижодий парвозлар, улар ўзларининг меҳнат фаолияти орқали нафақат юртимизда, шу билан бирга, халқаро миқёсда ҳурмат қозонган журналистлар бўлиб етишишини тилаган.
/«Дунё» АА/.