Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ Ижроия қўмитаси раиси билан Ҳамдўстликнинг бўлажак саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, Сергей Лебедев 2021 йил 29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи» халқаро анжуманида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган.
Учрашувда томонлар МДҲ доирасидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини, шунингдек, бўлажак кўп томонлама тадбирлар жадвалини кўриб чиқди.
Шунингдек, МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёни юзасидан фикр алмашилди.
«Дунё» АА