Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Москва шаҳрида ШҲТ ТИВК йиғилишида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 9-10-сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ШҲТ Бош котиби ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори иштирокида Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ТИВ веб-саҳифасига кўра, вазирлар ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси кун тартиби ва имзолаш учун таклиф қилинадиган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқди.
Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш учун Ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича фикр алмашилди. Афғонистоннинг минтақавий иқтисодий жараёнлар ва инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиши бутун ШҲТ ҳудудида изчил ривожланиш ва барқарорлашувга эришишга ҳисса қўшиши қайд этилди.
Тадбирда ШҲТ ва БМТнинг тегишли институтлари ўртасидаги шерикчилик алоқаларини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан ШҲТ ва БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, ЭСКАТО, ЮНКТАД ва ЖССТ каби институтлари ўртасида ўзаро англашув меморандумларини имзолаш муҳимлиги таъкидланди.
Томонлар халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди. Муайян масалалар бўйича тегишли қарорлар имзоланди.
Учрашув якунлари бўйича делегациялар раҳбарларини Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин қабул қилди.
/«Дунё» АА/.