Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Нью-Йоркда инвестициявий фонд раҳбари билан музокаралар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 8 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида "Global Infrastructure Partners" инвестициявий фонди асосчиси, раиси ва бош директор ҳамда "BlackRock" компанияси катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлеси билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Global Infrastructure Partners" асосчиси, раиси ва бош директори, "BlackRock" компаниясининг катта бошқарувчи директори жаноб Адебайо Огунлеси билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Барқарор инвестицияларга қаратилган ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятларини ўрганиб чиқдик. Ўзбекистон қулай сармоя муҳитини яратишга интилмоқда, "BlackRock" компаниясининг бой тажрибаси эса ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва тараққиёт бўйича стратегик мақсадларимизга мос келади. Биз минтақамизда туб бурилиш ясайдиган лойиҳаларни амалга ошириш йўлида мустаҳкам шериклик ўрнатишга интилмоқдамиз".