Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Президент маслаҳатчиси билан «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик ишларининг боришини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Ўзбекистон Президентининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан видеоконференцалоқа шаклида мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида жорий йил июль ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан фикр юритилди.
Қайд этилганидек, мазкур анжуманни ўтказиш ташаббуси Марказий ва Жанубий Осиёнинг барча мамлакатларида, шунингдек, етакчи шерик давлатларда кенг қўллаб-қувватланмоқда.
Шу муносабат билан, тадбирга мазмунан пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги, хусусан, стратегик муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, айниқса, трансафғон йўлагини барпо этиш бўйича унинг натижаларининг амалий аҳамияти таъкидланди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2 март куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди. Учрашувда маслаҳатчи С.Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.
"Дунё" АА архивидан олинган сурат.