Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Саудия Арабистони элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Саудия Арабистони элчиси Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди, деб хабар бермоқда « Дунё » АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида давлатлараро муносабатларни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Томонларнинг мунтазам мулоқотни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлиги билдирилди.

Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

« Дунё » АА