Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сенатга ТИВнинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисида ахборот берди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун ўз ишини бошлаган Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти тингланди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.
Ахборотда ушбу даврда вазирлик Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ташқи сиёсат йўналишига мувофиқ, халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини илгари суриш, мамлакатни ривожлантириш учун қулай ташқи шароитларни таъминлаш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, давлат тузилмаларининг халқаро муносабатлар соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича амалга оширган ишлари таъкидланди.
Қайд этилганидек, 2021 йилда 8 та хорижий ташриф ва 150 га яқин турли саммитлар, онлайн суҳбатлар ва телефон орқали мулоқотлар ташкил этилган. Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў - эътибори ортиб бораётгани натижасида БМТ ва ЕХҲТ доирасида мамлакатимизнинг 50 дан ортиқ халқаро ташаббуслари бўйича 5 та махсус резолюция қабул қилинди.
«Дунё» АА