Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сеулда Корея Республикаси Президентининг котиби билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Сеул шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Корея Республикаси Президентининг Янги Жанубий ва Шимолий сиёсат бўйича котиби Ё Ҳан Гу билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг ижобий суръатда ривожланаётганини, деярли барча халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ёндошувлар ҳамда қарашлар ўхшашлигини мамнуният билан қайд этди.
Жанубий Корея томони «Янги шимолий сиёсат» доирасида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида Сеулнинг муҳим шериги эканлигини қайд этди. Мазкур сиёсат Евроосиё ҳудудида хавфсизликни таъминлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.
Юқори технологиялар, яшил ва рақамли иқтисодиёт, АКТ, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
UzA