Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сиань шаҳрида 11-12 май кунлари бўлиб ўтадиган «Хитой – Марказий Осиё» ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашувида иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 11-12-май кунлари Сиань шаҳрида бўлиб ўтадиган «Хитой – Марказий Осиё» иккинчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Хитойга ташриф билан боради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълум қилишича, мазкур тадбирда, шунингдек, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳам қатнашади.
Вазирлар учрашуви чоғида ўзаро сиёсий ишончни мустаҳкамлаш, томонлар учун манфаатли ҳамкорликни янада илгари суриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт йўлаклари боғлиқлигига кўмаклашиш ва узлуксиз савдога кенг йўл очиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги муносабатларни чуқурлаштиришга оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ташриф давомида Абдулазиз Комилов Хитой ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ван И билан икки томонлама музокаралар ўтказади ва «Ипак йўли» 5-халқаро ЭКСПО нинг очилиш маросимида нутқ сўзлайди.
«Дунё» АА