Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тошкентда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти билан музокара ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча ташриф билан Тошкентга келган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас хонимни бугун Тошкентда қутлашдан мамнунмиз, – деб ёзди 27 март куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Муҳокамаларимиздан икки томонлама ва минтақавий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари ўрин олди. Самарқандда бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" илк саммити халқларимиз фаровонлиги йўлида самарали алоқаларни мустаҳкамлаши ва янги имкониятларга йўл очишини алоҳида таъкидладик".