Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Туркиянинг янги тайинланган элчисини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Туркия элчиси этиб тайинланган Олган Бекарни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.
Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон-Туркия кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Олган Бекар мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаган Туркия элчиси Меҳмет Сурейя Эр ўрнини эгаллади.
«Дунё» АА