Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири уч кунлик амалий ташриф билан Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга боради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 16-18 февраль кунлари Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга амалий ташриф билан боради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги манбасига кўра, ташриф доирасида Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Музокаралар чоғида минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий жараёнлар ва транспорт йўлакларига интеграцияси масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
/«Дунё» АА/.