Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ҳамда Сингапур ташқи ишлар вазирлиги ва транспорт вазирлигининг катта давлат вазири бўлажак икки томонлама тадбирлар бўйича таклифларни кўриб чиқди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов
Сингапур Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва транспорт вазирлигининг катта давлат вазири Чи Хонг Тат билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон-Сингапур кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ахборот-коммуникация технологиялари, таълим, соғлиқни сақлаш, шунингдек транспорт, логистика ва шаҳар инфратузилмаси, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш соҳаларида инвеститициявий ҳамкорликни кенгайтиришга икки томон ҳам қизиқиш билдирди.
Ўзбекистон томони коронавирус инфекциясига қарши кураш ва пандемиянинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирларини юмшатиш бўйича мамлакатимизда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берди.
Халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар энг муҳим халқаро масалалар бўйича икки мамлакат позицияларининг бир-бирига мос келишини мамнуният билан қайд этди.
Видеоконференцияда бўлажак икки томонлама тадбирлар, шу жумладан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
/“Дунё” АА/.