Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ва терроризмга қарши курашиш бўйича координатори билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала ва ЕИнинг терроризмга қарши курашиш бўйича координатори Илкка Салми билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши таҳдидларига қарши курашиш йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистоннинг фуқароларни, айниқса, можаро ҳудудларидан аёллар ва болаларни қайтариш ҳамда жамиятга реинтеграция қилиш тажрибасини юқори баҳоладилар.
Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Шу нуқтайи назардан, томонлар жорий йил 26 май куни Ашхободда (Туркманистон) Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг тўртинчи учрашуви муваффақиятли ўтганини олқишладилар.
ТОШКЕНТ, 30 май. /“Дунё” АА/.