Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари: “ Ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида мамлакатимиз ўз ҳудудида бирорта терактга йўл қўймади”
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов кеча Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг “Терроризм ҳамда унга олиб борувчи тажовузкор экстремизм ва радикаллашувга қарши самарали шериклик” мавзусидаги юқори даражали онлайн конференциясида иштирок этди ва нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда ЕХҲТнинг амалдаги раиси — Албания Европа ва ташқи ишлар вазири Гент Чакай, БМТ Бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков, ЕХҲТга аъзо давлатларнинг юқори мартабали вакиллари қатнашди, дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Анжуман чоғида терроризмга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти ва хусусий секторнинг ролини ошириш орқали мазкур йўналишдаги халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов конференцияда асосий маърузачилардан бири сифатида иштирок этиб, иштирокчиларни мамлакатимизнинг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ютуқлари билан таништирди.
Хусусан, Ўзбекистоннинг ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида ўз ҳудудида битта ҳам террористик ҳаракатни амалга оширишга йўл қўймаганлиги қайд этилди. МДҲ ҳудудидаги ҳамкор махсус хизматлар билан биргаликда 20 дан ортиқ терактларнинг олди олинди.
Хавфсизликни таъминлаш, жумладан хорижий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон учинчи йилдирки, кетма-кет энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида етакчи ўринни эгаллаб тургани таъкидланди.
Тадбирда терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо берилди.
/“Дунё” АА/.