Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва АҚШ Давлат котиби Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Вашингтон шаҳрида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жаноблари билан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги йўналишлари бўйича ҳар томонлама фикр алмашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий алоқаларни ривожлантириш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича умумий қарашларимизни чуқурлаштириш каби муҳим йўналишлар кун тартибимиздан ўрин олди. АҚШнинг Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнларини изчил қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолаймиз. Стратегик шериклик доирасидаги юқори даражадаги мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттириш орқали икки томонлама муносабатлардаги ижобий динамикани қўллаб-қувватлашга келишиб олдик".