Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Буюк Британия давлат вазири турли шаклларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Буюк Британиянинг Жанубий Осиё ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича давлат вазири лорд Тариқ Аҳмад билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, икки мамлакатнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Турли шаклларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашилди. Савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Афғонистондаги ҳозирги вазият, унинг истиқболлари ва бу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик учун имкониятлар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 26 август куни Буюк Британиянинг Жанубий Осиё ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича давлат вазири лорд Тариқ Аҳмад билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказган эди.
6 сентябрь куни эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Буюк Британия ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича вазири Доминик Рааб ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
«Дунё» АА