Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Европа кенгаши президентининг ташқи сиёсат бўйича бош маслаҳатчиси «Ўзбекистон – ЕИ» ва «ЕИ – Марказий Осиё» форматларида бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвалини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация кеча Брюссель шаҳрида Европа кенгаши президентининг ташқи сиёсат бўйича бош маслаҳатчиси Симон Мордю билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонларни қизиқтирган соҳаларда Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокаралар жараёнини жадаллаштириш, хавфсизлик соҳасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, шунингдек, минтақалараро алоқаларни кенгайтириш орқали сиёсий мулоқотни жадаллаштиришнинг муҳимлиги қайд этилди.
«Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» ва «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматларида бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Афғонистондаги ҳозирги вазият ва унинг минтақавий хавфсизликка таъсирига алоҳида эътибор қаратилди. Жаҳон ҳамжамиятининг Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлиги ҳақида умумий фикр билдирилди.
«Дунё» АА