Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Индонезия СПП раиси икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жакарта шаҳрида Индонезия Савдо-саноат палатаси раиси Аниндья Бакри билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Индонезия Савдо-саноат палатаси раиси Аниндья Бакри жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Индонезия тадбиркорлари учун энг яхши шароитларни яратиш, қўшма бизнес лойиҳаларини ташкил этиш ва бошқа кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Ўзаро муносабатларимизни ҳар томонлама кенгайтиришдан манфаатдорлигимизни таъкидладик. Биз мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳар қандай ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз".