Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Италия Депутатлар палатаси раиси икки томонлама муносабатлар барча йўналишларда жадал ривожланаётганини тасдиқладилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Рим шаҳрида Италия Депутатлар палатаси раиси Лорензо Фонтана билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Италия Депутатлар палатаси раиси Лорензо Фонтана жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Икки томонлама ва глобал кун тартибидаги мавзулар юзасидан фикр алмашдик. Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатлар барча йўналишларда жадал ривожланмоқда. Тарихий алоқаларимизга ҳамоҳанг тарзда олий ва юқори даражадаги мунтазам алмашинувлар, парламентларимиздаги дўстлик гуруҳлари фаоллиги мамлакатларимиз манфаатлари йўлида салмоқли янги натижалар бермоқда".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 28-29 май кунлари ташриф билан Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлди ва "Италия – Марказий Осиё" форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этди ҳамда бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказди.