Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Покистон элчиси юқори даражадаги халқаро конференцияда Покистон вакилларининг иштирокига доир масалаларни муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Покистон элчиси Саид Али Асад Ғилонийни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бўлажак расмий учрашувлар жадвали ҳамда 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда Покистон вакилларининг иштирокига доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
«Дунё» АА