Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Туркий кенгаш доирасида бўлиб ўтадиган олий ва юқори даражадаги учрашувлар жадвалини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Бош котиби Бағдат Амреев билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон ва Туркий кенгаш ўртасида томонларни қизиқтирган соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга кириши туркий дунё бирлигини мустаҳкамлашда тарихий воқеа бўлгани ва ўзаро манфаатли шерикликнинг илгари фойдаланилмаган имкониятларини очишга ҳисса қўшгани қайд этилди.
Туркий кенгаш доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 2019 ва 2020 йилларда Ташкилот саммитларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга оширишнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Ташкилот доирасида бўлиб ўтадиган олий ва юқори даражадаги учрашувлар жадвали, жумладан Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган туризм вазирлари, ёшлар ва спорт масалари бўйича вазирлар учрашувлари, шунингдек, туркий тилли давлатлар ёш тадбиркорлари форуми тўғрисида фикр алмашилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркий кенгаш ўртасидаги ўзаро алоқаларга оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистон 2019 йил 14 октябрь куни 2009 йил 3 октябрдаги Туркий кенгаш (ТДҲК) тузиш ҳақидаги Нахичеван битимини ратификация қилиш орқали Туркия Кенгашининг тўлиқ аъзоси бўлди.
2019 йил 15 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Боку (Озарбайжон) шаҳрида бўлиб ўтган 7-Туркий кенгаш саммитида иштирок этди.
«Дунё» АА