Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Вашингтонда АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан музокаралар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация кеча Вашингтонда АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси, Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат бюроси раҳбари Роберт Дестро билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашувда турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича батафсил суҳбат бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инсоннинг асосий эркинликлари ва ҳуқуқларини таъминлаш, коррупцияга қарши кураш, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллиги, мажбурий меҳнатни бартараф қилиш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш борасида эришилган натижалар тўғрисида маълумот берилди.
Америкалик дипломат Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатни демократлаштириш, жамиятни либераллаштириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси хабарига кўра, Роберт Дестро мамлакатимизнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани билан қутлади ва ушбу тузилмада Ўзбекистоннинг устувор вазифаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда Ўзбекистон-Америка алоқаларини жадаллаштиришга содиқ эканини тасдиқлади.
/«Дунё» АА/.