Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Жакартада Индонезия маданият вазири билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жакартада Индонезия маданият вазири Фадли Зон билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Индонезия маданият вазири Фадли Зон жаноби олийлари билан учрашганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Жаноб вазирнинг Ўзбекистон ҳақидаги кенг билимларидан ҳайратдамиз. Суҳбатимиз давомида умумий динимиз, урф-одатлар ва маданий қадриятларга асосланган анъанавий дўстлик ришталари муҳимлигини таъкидладик. Шунингдек, қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда тарихий меросимизни асраб-авайлаш, ўрганиш ва тарғиб этишнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашдик".