Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Жанубий Кореянинг йирик компанияларидан бирининг раҳбари билан музокаралар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жанубий Кореяга уч кунлик ташрифи давомида «SK Group» раиси ва Корея Савдо-саноат палатаси раҳбари Чей Тэ Вон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«SK Group раиси ва Корея Савдо-саноат палатаси раҳбари Чей Тэ Вон жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. -Савдо, инвестиция, энергетика, инновациялар каби турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдик. Биз шериклигимизни янада мустаҳкамлаш ва келгуси йилларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун фойдаланилмаган имкониятларни кашф қилишга келишиб олдик».
Эслатиб ўтамиз, «SK Group» Жанубий Кореянинг иккинчи йирик конгломерати бўлиб, Forbes томонидан дунёдаги энг йирик компаниялар рўйхатига киритилган.
ТОШКЕНТ, 13 сентябрь. /«Дунё» АА/.