Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Женева шаҳрида ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча онлайн режимда Женева шаҳрида ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълум қилишича, тадбир Финляндия Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ҳукуматлари томонидан ҳамда БМТ кўмагида ташкил этилган. Конференция ишида 100 дан ортиқ давлат, халқаро ва минтақавий ташкилот, фуқаролик жамияти ва ОАВ вакиллари қатнашган.
Анжуманда Ўзбекистон афғонлараро тинчлик музокаралари бошланганини олқишлаган ва уларнинг ўтказилишига фаол кўмаклашган илк давлатлардан бири бўлгани қайд этилди. Республика Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш жараёнларида фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётини тиклашга қаратилган қатор муҳим ва долзарб ташаббуслар илгари сурилган.
Ўзбекистоннинг электр таъминоти, транспорт инфраструктурасини қуриш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида Афғонистонга ёрдам бераётгани таъкидланди.
Конференцияда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ҳамда унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Пандемия шароитида биродар афғон халқига Ўзбекистон томонидан биринчи даражали эҳтиёж маҳсулотлари, озиқ-овқатлар, тиббиёт воситаларини ўз ичига олган қатор гуманитар ёрдам карвонлари юборилгани эътироф этилди.
Форум қатнашчилари Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш ва унинг иқтисодиётини тиклашга кўмаклашиш борасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.
/“Дунё” АА/.