Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси раҳбари билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бугун мамлакатимизга ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) катта маслаҳатчиси, Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси раҳбари Алексей Громов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида ЕХҲТ ДИИҲБ делегациясига республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, қонун устуворлиги, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, гендер тенглигини илгари суриш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда умум эътироф этилган халқаро мезонлар асосида сайлов қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари томонидан хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг конституцион ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, сайловда иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш, жойларга чиқиб муддатдан олдин овоз бериш амалиётини жорий қилиш ва бошқа амалий тадбирлар ҳақида таъкидланди.
Ташриф доирасида ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Олий суди, Марказий сайлов комиссияси, вазирлик ва идораларда учрашувлар, сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар мамлакатимизда сайлов қонунчилиги ва амалиётини бўлажак Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш борасида конструктив ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.
/«Дунё» АА/.