Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари хориждаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёни ҳақида маълумот берди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев иштирокида брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари брифинг давомида хорижда муддатидан олдин овоз беришнинг натижалари ва хориждаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёни ҳақида маълумот берди.
Фарҳод Арзиевнинг сўзларига кўра, хориждаги элчихоналар ва консуллик идоралари ҳузурида 37 та давлатда 54 та сайлов участкалари, 149 та шаҳарда 380 та қўшимча кўчма сайлов участкалари, шу жумладан дипломатик ваколатхоналар бўлмаган 11 та давлатда, жумладан Австрия, Афғонистон, АҚШ, БАА, Беларусь, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Индонезия, Исроил, Испания, Италия, Жанубий Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Қувайт, Латвия, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Польша, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, Таиланд, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Украина, Уммон, Франция, ХХР, Ҳиндистон, Швейцария, Эрон ва Японияда ташкил этилди.
— Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 57-моддасига мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эгадир, -деди ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари. - Шунга кўра, Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун муддатидан олдин овоз бериш 2021 йил 14 октябрдан 20 октябрнинг якунига қадар ўтказилди. Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони 120 минг 524 нафарга тенг бўлди.
Таъкидланганидек, хорижда яшаётган фуқаролар ариза асосида, хориждаги сайлов участкасидаги (дипломатик ёки бошқа ваколатхонадаги) сайловчилар рўйхатига киритилган.
— Аризалар ёзма ва электрон тартибда сайловга 15 кун қолгунга қадар қабул қилинган. Хориждаги ватандошларимизнинг сайловга оид саволларига жавоб бериш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг 998 (55) 500-12-00 рақамли ишонч-телефони ишлаб турибди, - деди Ф.Арзиев.
/«Дунё» АА/.