Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Хитой элчиси иқтисодий дипломатия соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг Хитой элчиси Цзян Янь билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Томонлар ўзаро ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилиб, иқтисодий дипломатия соҳасидаги муносабатларни янада кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратди.
Хусусан, Ўзбекистон минтақаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ривожланиш соҳасида илғор Хитой тажрибасидан фойдаланишга қаратилган қўшма тренинглар ўтказиш бўйича фикр алмашилди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
/«Дунё» АА/.