Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

Жума куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувларининг 14-раунди бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси делегациясига ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев, Ҳиндистон Республикаси делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Викас Сваруп бошчилик қилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон кўп қиррали муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали, кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 ва 2019 йилларда Ҳиндистонга ташрифлари ва олий даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариш имконини бергани мамнуният билан қайд этилди.

Музокараларда БМТ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари бўйича фикр алмашилди.

Ҳиндистон томони Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ва ШҲТ доирасида илгари сурган ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Афғонистон иштирокидаги “Ҳиндистон – Марказий Осиё” вазирлар мулоқотининг минтақалараро ҳамкорликни жадаллаштириш ва унинг механизмларини такомиллаштиришдаги роли эътироф этилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда сўнгги йилларда сезиларли ўсиш кўрсатгичлари қайд этилгани таъкидланди.

Инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли жабҳаларида янги замонавий саноат қувватларини яратишга илғор технологияларни жалб қилиш йўллари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри ишбилармонлик муносабатларининг йўлга қўйилиши икки мамлакат бизнес доиралари ўртасида бевосита алоқа ўрнатилишига, қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришнинг фаоллашишига имкон яратиши қайд этилди.

Туризм, таълим, технологиялар, спорт, соғлиқни сақлаш ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги даражаси алоҳида кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда Амити ва Шарда университетларининг филиаллари очилгани олқишланди, бошқа университетларнинг филиалларини ва мамлакатимизнинг соҳавий олий таълим муассасаларида қўшма кафедралар очиш орқали таълим соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтиришга ўзаро қизиқиш борлиги тасдиқланди. Маданий мулоқотни янада чуқурлаштириш, жумладан уни икки мамлакатда Маданият кунларини ўтказиш йўли билан мустаҳкамлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувларининг аввалги раунди 2017 йил 23 март куни ўтказилган эди.

/“Дунё” АА/.