Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси делегацияси билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Европа ва Марказий Осиё бўйича департаментининг раҳбари Ҳулан Цедев билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Олий комиссар бошқармаси вакилларига кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, жамиятни демократлаштириш, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Томонлар Ўзбекистон билан БМТ шартномавий органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва махсус тартиб-қоидалар масалаларини муҳокама қилдилар.
Хулан Цедев мамлакатимизда, хусусан, инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
Ўзбекистон Республикаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, БМТ шартнома органлари тавсияларини амалга оширишда эксперт ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш ҳамда Умумжаҳон даврий шарҳининг тўртинчи цикли доирасида Ўзбекистон миллий маърузасини тайёрлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
“Дунё” АА