Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари БМТ Тараққиёт дастурининг онлайн-конференциясида иштирок этди ва нутқ сўзлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов «Марказий Осиёда зўравон экстремизмнинг олдини олиш: минтақавий ўсиш ва олдинга интилиш» онлайн-конференциясида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълум қилишича, тадбирда БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман, БМТ Тараққиёт Дастурининг минтақавий раҳбари ўринбосари ҳамда БМТТДнинг Европа ва МДҲ бўйича администратори ёрдамчиси ўринбосари Аги Верес қатнашди.
Анжуман чоғида терроризмга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти ва хусусий секторнинг ролини ошириш орқали мазкур йўналишдаги халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари иштирокчиларни мамлакатимизнинг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ютуқлари билан таништирди.
Анжуманда Ўзбекистоннинг ушбу соҳада амалга ошираётган ислоҳотларига алоҳида эътибор қаратилди. Чунончи, сўнгги йилларда республикада терроризм ва экстремизмга қарши курашиш чораларини амалга оширишнинг консептуал жиҳатдан қайта кўриб чиқилганлиги, қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартишлар киритилганлиги билдирилди. Экстремистик ва террористик ҳаракатларга адашиб кириб қолган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва уларни жамиятга мослаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси томонидан терроризмга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.
«Дунё» АА