Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосари билан истиқболдаги тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Тошкент шаҳрига сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” юқори даражали мулоқотида иштирок этиш учун келган Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосари Энрике Мора билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан томонларни қизиқтирган соҳалардаги ҳамкорлиги бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Жорий йил бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
/«Дунё» АА/.