Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Теҳронда Эрон ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Теҳрон шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Ташқи ишлар вазириги маълум қилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон-Эрон алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бунинг учун савдо-иқтисодий, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда муҳим салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Икки томонлама сиёсий мулоқот фаоллашгани ҳамда иқтисодий дипломатия соҳасида ҳамкорликнинг сезиларли даражада ўсгани қайд этилди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни такомиллаштириш, минтақада дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.
Эрон томони Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.
Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегация 7 март куни ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раундида қатнашиш, расмий ва ишбилармон доиралар вакиллари билан, шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Котибиятида учрашув ва музокаралар ўтказиш мақсадида Эронга ташриф буюрди.
/«Дунё» АА/.