Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Афғонистондаги бугунги вазият ва унинг халқаро хавфсизликка таъсири масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Таалатбек Масадиков билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва халқаро сиёсат кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Икки давлат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган очиқ ва ишончли мулоқот туфайли Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг ижобий суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Афғонистондаги бугунги вазият, унинг халқаро хавфсизликка таъсири, мамлакатнинг минтақавий иқтисодий жараёнларга интеграциялашуви, шунингдек, афғон халқига фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
/«Дунё» АА/.