Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Беларусь элчиси жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар жадвалини келишиб олдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов бугун Беларусь элчиси Леонид Маринични қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда икки томонлама ва халқаро институтлар доирасидаги Ўзбекистон – Беларусь сиёсий мулоқотининг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш ва саноатнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари тўғрисида фикр алмашилди.
Жорий йили ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар жадвали ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш юзасидан келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 3 май. /«Дунё» АА/.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).