Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов кеча БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цуй Дунъюй билан видеоконференцалоқа шаклида учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликнинг даражаси ва суръатини юқори баҳолади. 2020 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон раислигида онлайн режимда бўлиб ўтган Европа ва Марказий Осиё минтақавий конференциясининг 32-йиғилиши натижалари ва тавсияларини бажариш механизмлари муҳокама қилинди.
Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва диверсификациялаш, сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ҳамкорликнинг устувор аҳамият касб этиши таъкидланди.
2021-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Европа минтақавий конференциясида раислигини самарали амалга оширишга кўмаклашиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги халқаро ҳамда минтақавий ташаббусларда мамлакатимиз иштирокини фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув доирасида ФАО Бош директори Цуй Дунъюйга Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ минтақаларини ривожлантириш, республика ва ташкилот ўртасидаги ҳамкорликка қўшган улкан ҳиссаси учун «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишонини топширишга бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди.
/«Дунё АА/.