Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва ЕИ делегацияси раҳбари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Шарлотт Адриан билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокара жараёнининг бориши, «Ўзбекистон-ЕИ» ҳамкорлик кенгаши навбатдаги мажлиси ва Европа Иттифоқи–Марказий Осиё» вазирлар учрашувига тайёргарликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг «GSP+» тизимининг бенефициар мамлакати мақомини олиши асосида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, ўзаро савдо айланмаси ҳажмини ошириш бўйича таклифлар ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
/«Дунё» АА/.