Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Греция элчиси бўлажак тадбирлар жадвалини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Греция элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида жойлашган) Екатерини Нассика билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, таълим, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида Ўзбекистон-Греция муносабатларининг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали, жумладан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Екатерини Нассика Ўзбекистонда элчи сифатидаги ишонч ёрлиқларини ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга 2020 йил 21 декабрь куни топширган эди.
«Дунё» АА