Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва ICDT бош директори янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун видеоконференция шаклида Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Ислом савдони ривожлантириш маркази (ICDT) бош директори Латифа Эл-Буабделлави билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ИҲТ ва унинг ёрдамчи тузилмалари, жумладан, ICDT билан конструктив ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан ўзаро муносабатларни амалий жиҳатдан бойитиш ҳамда савдо, инвестициялар, транспорт ва бошқа соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ислом савдони ривожлантириш маркази раҳбарияти 2021 йил Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро форум ва кўргазмаларда иштирок этиш тўғрисидаги таклифни мамнуният билан қабул қилди.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
«Дунё» АА