Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзода билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлганининг 30 йиллиги муносабати билан режалаштирилган тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Томонларнинг республика тиббиёт муассасаларида сув таъминоти, санитария ва гигиена ҳолатини яхшилаш ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ўзаро қизиқиши тасдиқланди.
Мунир Маммадзаде ЮНИСЕФ Ўзбекистонга қўшимча 2 миллион доза «Moderna» ва 8 миллион доза «Pfizer» вакциналари етказиб беришни режалаштираётганини маълум қилди.
«Дунё» АА