Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Варшавада ЕХҲТ ДИИҲБ директори билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум ыилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири ЕХҲТ ва унинг тузилмалари, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари, демократик институтларни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, сайлов жараёнларини такомиллаштириш масалари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳисобланади.
Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
/«Дунё» АА/.