Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Варшавада Польша ташқи ишлар вазири билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Варшава шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, учрашувда Ўзбекистон-Польша муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-раундининг самарали якунланганини мамнуният билан қайд этди ва ушбу тадбирни ўтказиш амалиётини давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Турли даража ва шаклларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали бўйича фикр алмашилди.
Халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
/«Дунё» АА/.