Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ЮНИСEФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСEФ) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Афшон Хон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
ТИВ маълумотига кўра, меҳмон мамлакатимизга Жаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни ва ЮНИСEФнинг 75 йиллигига бағишланган «Ногирон болалар учун инклюзивликни таъминлаш» халқаро веб-форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган.
Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва яқин истиқболдаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
ЮНИСEФ раҳбари Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, таълим тизимини такомиллаштириш, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар билан атрофлича танишди.
Ўз навбатида, Афшон Хон Ўзбекистон раҳбарияти томонидан фуқароларни, айниқса, можаро зоналаридан келган аёллар ва болаларни қайтариш, жамиятга қайта интеграциялашуви ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган «Меҳр» инсонпарварлик акциясини олқишлади.
Жамғарманинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон бўйича янги ҳамкорлик дастури доирасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди
«Дунё» АА